Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 204 минг нафардан ошди
(last modified Mon, 06 Jul 2020 10:44:25 GMT )
июл 06, 2020 15:44 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 204 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 мингга яқин нафар мубтало бӯлган ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 204 мингдан ошган деб маълум қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симосодот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида   2 минг  613 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 468 нафари касалхонага ётқизилгани эслатиб ўтди.  

Шунингдек, Лорий Эронда коронавирусни юқтириб олганлар сони 243 минг 51  нафарга етганини баён этиш зимнида, афсуски, кейинги 24 соат давомида 160 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 11 минг  731 кишига етганини қўшича қилди. 

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 204 минг 83 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини маълум қилди. 

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 11 миллион 580 нафарга етган,  улардан 538 минг нафари вафот этган. Шунингдек 6 миллион 550 минг нафар  инсонлар соғайган.

Ёрлиқ