Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 207 минг нафардан ошди
(last modified Tue, 07 Jul 2020 10:20:54 GMT )
июл 07, 2020 15:20 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 207 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 мингга яқин нафар мубтало бӯлган ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 207 мингдан ошган деб маълум қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симосодот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида   2 минг  637 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 455 нафари касалхонага ётқизилгани эслатиб ўтди.  

Шунингдек, Лорий Эронда коронавирусни юқтириб олганлар сони 245 минг 688 нафарга етганини баён этиш зимнида, афсуски, кейинги 24 соат давомида 200  кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 11 минг  931 кишига етганини қўшича қилди. 

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 207 минг нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини маълум қилди. 

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 11 миллион 740 нафарга етган,  улардан 540 минг нафари вафот этган. Шунингдек 6 миллион 736 минг нафар  инсонлар соғайган.

Ёрлиқ