Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 209 минг нафардан ошди
(last modified Wed, 08 Jul 2020 10:28:23 GMT )
июл 08, 2020 15:28 Asia/Tashkent
  •    Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 209 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 мингга яқин нафар мубтало бӯлган ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 209 мингдан ошган деб маълум қилди.

Эрон соғлиқни сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симосодот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг  691 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 625 нафари касалхонага ётқизилгани эслатиб ўтди.  

Шунингдек, Лорий Эронда коронавирусни юқтириб олганлар сони 248 минг 379 нафарга етганини баён этиш зимнида, афсуски, кейинги 24 соат давомида 153 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 12 минг  84 кишига етганини қўшича қилди. 

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 209 минг 463 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини маълум қилди. 

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 12 миллион нафарга етган,  улардан 547 минг нафари вафот этган. Шунингдек 7миллион нафар  инсонлар соғайган.

Ёрлиқ