Шариатмадoри: Эрон халқи коронавирус билан энг қаттиқ санкциялар шароитида курашди
Эрон Mеҳнат ва ижтимоий таъминот вазири мамлакат Соғлиқни сақлаш тизими ва иқтисодиёти санкцияларнинг энг оғир шароитида коронавирус тарқалишидаги инқирозни бартараф қила олганини таъкидлади.
Бу ҳақда Эроннинг Меҳнат ва ижтимоий таъминот вазири Муҳаммад Шариатмадори Халқаро меҳнат ташкилотининг "Меҳнат оламида covid-19" деб номланган виртуал йиғилишида Эрон халқига қарши АҚШтомонидан қӯлланилган зўравон санкцияларга ишора қилиб деди: Бир халқнинг, айниқса, беморларнинг дори-дармон ва тиббий асбоб-ускуналарни қӯлга киритиш йўлларини сохта даъволар билан тӯсиб қӯйиш ҳеч бир ахлоқий андазага тӯғри келмайди.
Covid-19 касаллиги барча мамлакатларнинг соғлиқни сақлаш, иқтисодий ва ижтимоий тизимларида муаммолар келтириб чиқараётганига ишора қилган вазир "Коронавируснинг тарқалиши дунё хавфсизлик, адолат ва ҳақиқий барқарорлик сари қадам ташлашга қодир эмаслигини исботлади" деди.
Шариатмадори илова қилди: Эрон Ислом жумҳурияти коронавирус тарқалиши шароитида аҳолини иқтисодий жиҳатдан қӯллаб-қувватлаш, иш жойларини сақлаб қолиш, ишлаб-чиқариш корхоналарини ҳимоялаш каби муаммолар ечимини кун тартибига қӯйган.