Мусавий: Эронга нисбатан қурол эмбаргоси узайтирилса, тегишли чоралар кўрилади
(last modified Fri, 10 Jul 2020 12:11:46 GMT )
июл 10, 2020 17:11 Asia/Tashkent
  • Мусавий: Эронга нисбатан қурол эмбаргоси узайтирилса, тегишли чоралар кўрилади

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи агар Эронга нисбатан қурол-яроғ эмбаргоси АҚШнинг босими билан узайтирилса, Ислом республикаси муносиб ва қатъий чоралар кўришини айтди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Саййид Аббос Мусавий Исфаҳонда журналистлар билан мулоқотда  Халқаро атом энергияси агентлигининг Эронга қарши резолюциясига ишора қилиб, деди: Эрон Халқаро Атом Энергияси Агентлиги билан ихтиёрий равишда яхши ҳамкорлик қиляпти, аммо бу ёндашув доимий бӯлмаслигини  айтди.

Мусавий Эроннинг   Натанз Бойитиш Комплексида юз берган ҳодиса ҳақида аниқлик киритиб,    хавфсизлик идоралари воқеанинг барча тафсилотларини текшираётганлигини ва агар улар чет эл жосуслари иштирок этган деган хулосага келсалар, эълон қилишларини айтди. Агар шундай бўлса, улар оқибатларини кўришади,--илова қилди у.

Ташқи ишлар вазирлиги вакили: Исломий инқилоб соқчилар  корпусининг" Қудс "кучлари қўмондони,  генерал  Қосим Сулаймонийнинг террор қилиниши бўйича тергов жараёни давом этаётганлиги тўғрисида ҳам маълумот берди.

Мусавий, шунингдек, АҚШнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан чиқиши ҳақида: "АҚШда Доналд Трамп қудратга келгач,   ушбу мамлакатнинг халқаро ташкилотлар ва шартномалар олдида қилган ӯзбошимча хатти-ҳаракатлари бошланди"—деди.

Унинг сўзларига кўра, дунё аҳолиси коронавируснинг тарқалиши бўйича инқирозга дучор бўлган бир пайтда, АҚШнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан чиқиши соғлиқни сақлаш ва тиббиёт соҳасига қаратилган  терроризмдан бошқа нарса эмас.

 

 

 

Ёрлиқ