Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 218 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 мингдан ортиқ нафар мубтало бӯлгани ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 218 мингдан ошгани ҳақида маълум қилди.
Эрон соғлиқни сақлаш вазирлигининг наттоғи Симо Содот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 397 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан бир мингу 739 нафари касалхонага ётқизилганини эслатиб ўтди.
Шунингдек, Лорий Эронда коронавирусни юқтириб олганлар сони 255 минг 117 нафарга етганини баён этиш билан бирга, афсуски, кейинги 24 соат давомида 188 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 12 минг 635 кишига етганини қўшимча қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 217 минг 666 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 12 миллион 650 минг нафарга етган, улардан 563 минг нафари вафот этган. Шунингдек 7миллион 383 нафар инсонлар соғайган.