Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 220 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 мингдан ортиқ нафар мубтало бӯлгани ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 220 мингдан ошгани ҳақида маълум қилди.
Эрон соғлиқни сақлаш вазирлигининг наттоғи Симо Содот Лорий бугун журналистлар билан сўҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 186 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан бир мингу 499 нафари касалхонага ётқизилганини эслатиб ўтди.
Шунингдек, Лорий Эронда коронавирусни юқтириб олганлар сони 257 минг 303 нафарга етганини баён этиш билан бирга, афсуски, кейинги 24 соат давомида 194 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 12 минг 829 кишига етганини қўшимча қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 219 минг 993 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 12 миллион 865 минг нафарга етган, улардан 569 минг нафари вафот этган. Шунингдек 7 миллион 500 нафар инсонлар соғайган.