Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 232 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 мингдан ортиқ мубтало бӯлгани ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 232 мингдан ошгани ҳақида маълум қилди.
Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг наттоғи Симо Содот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 379 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан бир мингу 852 нафари касалхонага ётқизилганини эслатиб ўтди.
Шунингдек, Лорий Эронда коронавирусни юқтириб олганлар сони 269 минг 440 нафарга етганини баён этиш билан бирга, афўски, кейинги 24 соат давомида 183 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 13 минг 791 кишига етганини қўшимча қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 232 минг 873 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 43 миллион нафарга етган, улардан 593 минг нафари вафот этган. Шунингдек 8 миллион 294 нафар инсонлар соғайган.