Зариф Озарбойжон республикаси ташқи ишлар вазири билан сўҳбатлашди
(last modified Sat, 18 Jul 2020 05:58:38 GMT )
июл 18, 2020 10:58 Asia/Tashkent
  • Зариф Озарбойжон республикаси ташқи ишлар вазири билан сўҳбатлашди

Эрон ташқи ишлар вазири Озарбойжон ташқи ишлар вазири билан Арманиятон ва ушбу мамлакат ўртасида охирги тўқнашувдар ҳақида сўҳбатлашди.

Эрон ташқи ишлао вазири Муҳаммаджавод Зариф жума куни Озарбойжон республикаси ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов билан телефон орқали қилган сўҳбати чоғида, ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланиши муносабати билан уни табриклаш зимнида, Арманистон ва Озарбойжон кучлари ўртасида юз берган охирги тўқнашувлар ва икки томоннинг ҳарбийлари ўртасидан бир неча нафарнинг ҳалок бўлганидан афсўсланиш изҳор этди. 

Зариф Теҳрон-Боку ўртасида икки томонлама муносабатларни кенгайтириш масаласини таъкидлаш зимнида, Эрон Ислом Жумҳурияти Арманистон ва Озарбойжон ўртасидаги кескинликларни юмшатиш ва воситачилик қилишга тайёр ,-деб қўшимча қилди. 

Сўнгги кунларда Арманистон ва Озарбойжон кучларининг Товуз чегара минтақасида тўқнашувлари икки томоннинг қурбонларига олиб келди. 

Озарбойжон Республикаси мудофаа вазирининг берган ҳисоботида айтилишича, чегарадош минтақа ва Тоғли Қарабоғнинг баҳсли ҳудудида вазъият кескинлигича қолмоқда.

 

Ёрлиқ