Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 235минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 мингдан ортиқ мубтало бӯлгани ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 235 мингдан ошгани ҳақида маълум қилди.
Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг наттоғи Симо Содот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 166 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 293 нафари касалхонага ётқизилганини эслатиб ўтди.
Шунингдек, Лорий Эронда коронавирусни юқтириб олганлар сони 271 минг 606 нафарга етганини баён этиш билан бирга, афўски, кейинги 24 соат давомида 188 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 13 минг 979 кишига етганини қўшимча қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 235 минг 300 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 14 миллион 200 нафарга етган, улардан 600 минг нафари вафот этган. Шунингдек 8 миллион 485 нафар инсонлар соғайган.