Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 251 минг нафардан ошди
(last modified Sat, 25 Jul 2020 10:16:56 GMT )
июл 25, 2020 15:16 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 251 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 миндан ортиқ киши мубтало бӯлгани ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 251 мингга яқин кишига етгани ҳақида маълум қилди.

Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симо Содот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг  316 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 298 нафар касалхонарда ётқизилганини маълум қилди. 

Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда ҳозиргача 288 минг 839 нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 195 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 15 минг  484 кишига етганини қўшимча қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг  айтишича, ҳозирги кунга қадар 251 минг 319 нафар беморлар соғайган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 16  миллион нафарга етган,  улардан 643 минг нафари вафот этган. Шунингдек 9 миллион 760 нафар  инсонлар соғайган.

Ёрлиқ