Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 257 минг нафардан ошди
(last modified Tue, 28 Jul 2020 11:16:42 GMT )
июл 28, 2020 16:16 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 257 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 минга яқин киши мубтало бӯлгани ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 257 мингlfyа яқин кишига етгани ҳақида маълум қилди.

Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симо Содот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг  667 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 687 нафар касалхонарда ётқизилганини маълум қилди. 

Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда ҳозиргача 296 минг 273 нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 235 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 16 минг  147 кишига етганини қўшимча қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг  айтишича, ҳозирги кунга қадар 257 минг 19 нафар беморлар соғайган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 16  миллион 660 минг нафарга етган,  улардан 657 минг нафари вафот этган. Шунингдек 10 миллион нафардан ортиқ инсонлар соғайган.

Ёрлиқ