Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 259 минг нафардан ошди
(last modified Wed, 29 Jul 2020 11:33:17 GMT )
июл 29, 2020 16:33 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 259 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 минга яқин киши мубтало бӯлгани ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 259 мингдан ошгани ҳақида маълум қилди.

Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симо Содот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг  636 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 604 нафар касалхонарда ётқизилганини маълум қилди. 

Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда ҳозиргача 298 минг 909 нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 196 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 16 минг  343 кишига етганини қўшимча қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг  айтишича, ҳозирги кунга қадар 259 минг 116 нафар беморлар соғайган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 16  миллион 920 минг нафарга етган,  улардан 664 минг нафари вафот этган. Шунингдек 10 миллион 485 минг нафардан ортиқ инсонлар соғайган.

Ёрлиқ