Эрон Хавфсизлик вазири: АҚШ ва сионистик режим террорчилардан абзал сифатида фойдаланмоқда
Эрон ислом жумҳурияти хавфсизлик вазири Тундар террорчи гуруҳи етакчисини қўлга олинганига ишора қилиб, АҚШ ва Исроил режими террорчиларни ўзига фойда келтиргунича қўллаб қувватлашади деб изоҳлади.
Кеча Эрон Хавфсизлик вазирлиги тарқатган баёнотида, АҚШдан туриб Эронга қуролли ва саботаж операцияларини олиб борган "Тундар" террорчилик гуруҳининг етакчиси Жамшид Шормаҳд Эрон хавфсизлик кучларининг амалиёти чоғида қўлга олинганини тасдиқлади.
Кеча шунингдек Эрон хавфсизлик вазири Сайид Маҳмуд Алавий Эрон хавфсизлик кучлари томонидан "Тундар " террорчи гууҳи етакчисини қўлга олингани хусусидаги телевидения орқали суҳбатларида Амеркиа қўшма штатлари ва сионистик режими " Тундар" террорчи гуруҳчасининг етакчисини Эронга қарши ҳаракат манбаи деб ўйлашади ваҳолангки Эрон хавфсизлик хизматининг ҳушёрлигик билан бу гуруҳчага ўз вақтида жиддий зарба берди деб қўшимча қилди.
Алавий шунингдек " Тундар" террорчи гуруҳи етакчиси Жамшид Шормаҳднинг қўлга олиниши тафсилотларини яқин кунларда эълон этилишига ишора қилиб, ўзини АҚШ федерал тергов бюросининг аъзоси деб ҳисобланган киши энди Эрон Ислом республикасии разветка хизматининг қўлидадир дея аниқлик киритди.
Эрон хавфсизлик вазири " Тундар" террорчи гуруҳи етакчисининг ҳибсга олиниши разветка кучларининг душманларга зарба беришдаги биринчи мураккаб операцияси эмаслигини таъкидлаб, " Тундар" террорчи гуруҳчаси етакчиси ва унинг тарафдорлари томонидан 27 га яқин террорчилик ҳаракатлар амалга оширилган, уларнинг барчаси Эрон Хавфсизлик кучларининг саъй -ҳаракатлари ва ҳушёрлиги билан олди олинган деб баён этди.
Эрон хавфсизлик вазири Маҳмуд Алавий ўз сўзларида Жамшид Шормаҳднинг террорчилик ҳаракатларидан Интерполнинг хабари бўлганига тўхталиб, гарча Интерпол " Тундар" террорчи гуруҳининг етакчисини қўлга олишга маъсул бўлган бўлсада, аммо ўз масъулиятига амал қилмади. Бу эса Ғарбнинг терроризмга қарши курашдаги шиорини бефойда эканлигини кўрсатмоқда деб эълон этди.