Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 279 мингга яқинлашди
(last modified Fri, 07 Aug 2020 12:33:51 GMT )
август 07, 2020 17:33 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 279 мингга яқинлашди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 мингу 450 нафардан ортиқ киши мубтало бӯлгани ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 279 мингга яқинлашгани ҳақида маълум қилди.

Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симо Содот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 450  нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 145  нафари касалхонада ётқизилганини маълум қилди. 

Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда ҳозиргача 322  минг  567 нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 156 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 18 минг  132 кишига етганини қўшимча қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг  айтишича, ҳозирги кунга қадар 279 минг  724 нафар беморлар соғайган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 19  миллион  282  минг нафарга етган,  улардан 718  минг нафари вафот этган. Шунингдек  12 миллион 377  минг нафардан ортиқ инсонлар соғайган.

Ёрлиқ