Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 279 мингга яқинлашди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 мингу 450 нафардан ортиқ киши мубтало бӯлгани ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 279 мингга яқинлашгани ҳақида маълум қилди.
Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг наттоғи Симо Содот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 450 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 145 нафари касалхонада ётқизилганини маълум қилди.
Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда ҳозиргача 322 минг 567 нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди.
Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 156 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 18 минг 132 кишига етганини қўшимча қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозирги кунга қадар 279 минг 724 нафар беморлар соғайган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 19 миллион 282 минг нафарга етган, улардан 718 минг нафари вафот этган. Шунингдек 12 миллион 377 минг нафардан ортиқ инсонлар соғайган.