Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 282 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 мингу 125 нафардан ортиқ киши мубтало бӯлгани билан мамлактада мубталолар сонини 324 минг 692 нафрага етгани ҳамда коронавирусдан тузалганларнинг сони 279 мингга яқинлашгани ҳақида маълум қилди.
Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг наттоғи Симо Содот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 125 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 49 нафари касалхонада ётқизилганини маълум қилди.
Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда ҳозиргача 324 минг 692 нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди.
Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 132 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 18 минг 264 кишига етганини қўшимча қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозирги кунга қадар 282 минг 122 нафар беморлар соғайган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 20 миллионга нафарга етган, улардан 724 минг нафари вафот этган. Шунингдек 12 миллион 565 минг нафардан ортиқ инсонлар соғайган.