Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 287 мингга яқинлашди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 мингдан ортиқ киши мубтало бӯлгани билан мамлакатда мубталолар сонини 328 минг 844 нафарга етгани ҳамда коронавирусдан тузалганларнинг сони 287 минг нафарга яқинлашгани ҳақида маълум қилди.
Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг наттоғи Симо Содот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 132 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 67 нафари касалхонада ётқизилганини маълум қилди.
Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда ҳозиргача 328 минг 712 нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди.
Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 189 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 18 минг 616 кишига етганини қўшимча қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозирги кунга қадар 286 минг 642 нафар беморлар соғайган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 20 миллионга нафарга етган, улардан 735 минг нафари вафот этган. Шунингдек 12 миллион 910 минг нафардан ортиқ инсонлар соғайган.