Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 290 мингдан ошди
(last modified Wed, 12 Aug 2020 10:15:17 GMT )
август 12, 2020 15:15 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 290 мингдан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 мингдан ортиқ киши мубтало бӯлгани билан мамлакатда мубталолар сонини 333 минг 699 нафарга етгани ҳамда коронавирусдан тузалганларнинг сони 290 минг нафардан ошгани ҳақида маълум қилди.

Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симо Содот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 510   нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 89  нафари касалхонада ётқизилганини маълум қилди. 

Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда  ҳозиргача 333  минг  699  нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 188  кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 18 минг 988 кишига етганини қўшимча қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг  айтишича, ҳозирги кунга қадар 290  минг 244 нафар беморлар соғайган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 20  миллион 550 минг нафарга етган,  улардан 746  минг нафари вафот этган. Шунингдек  13 миллион 465  минг нафардан ортиқ инсонлар соғайган.

Ёрлиқ