Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 292 мингдан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 мингдан ортиқ киши мубтало бӯлгани билан мамлакатда мубталолар сонини 336 минг 324 нафарга етгани ҳамда коронавирусдан тузалганларнинг сони 292 минг нафардан ошгани ҳақида маълум қилди.
Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг наттоғи Симо Содот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 625 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 246 нафари касалхонада ётқизилганини маълум қилди.
Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда ҳозиргача 336 минг 324 нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди.
Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 174 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 19 минг 162 кишига етганини қўшимча қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозирги кунга қадар 292 минг 58 нафар беморлар соғайган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 20 миллион 827 минг нафарга етган, улардан 747 минг нафари вафот этган. Шунингдек 13 миллион 723 минг нафардан ортиқ инсонлар соғайган.