Эрон ТИВ раҳбари 33 кунлик урушда Ливан муқовимат кучларининг ғалабаси йиллигига табрик мурожаатини йўллади
(last modified Fri, 14 Aug 2020 08:41:41 GMT )
август 14, 2020 13:41 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари 33 кунлик урушда Ливан муқовимат кучларининг ғалабаси йиллигига табрик мурожаатини йўллади

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Ливан ҳукумати ва халқини 33 кунлик урушда Ливан қаршилик гуруҳи қозонган ғалабаси муносабати билан табриклади.

Бугун Эрон ТИВ раҳбари Ливан ТИВ раҳбари ва Ҳизбулллҳ ҳаракати Бош котибига йўллаган алоҳида мурожаатида ливанликлар ва Байрут давлатини сионистик режим тажовузкорларларига қарши курашдаги 33 кунлик урушда муқовамат кучларини ғалаба қозонганлигининг 14 йиллиги муносабати билан табриклади. 

Исроил армияси ва Ҳизбуллоҳ кучлари ўртасидаги 33 кунлик уруш 200 йил июль ойида бошланиб, 14 авугуст куни Ливан Ҳизбуллоҳининг ғалабаси билан якунланди. 

Сионистик режим  катта талофат ва юқотишлар билан урушни тўхтаташга мажбур бўлди.

Ливан расмийлари  билан учрашиш а бу мамлакат халқи ва ҳукуматига бирдамлик ва ҳамдардлик билдириш учун Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф пайшанба куни Байрутга борди ва Ливанлик касбдоши уни кутиб олди.

 

Ёрлиқ