Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 294 мингга яқинлашди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 ярим мингдан ортиқ киши мубтало бӯлгани билан мамлакатда мубталолар сонини 338 минг 825 нафарга етгани ҳамда коронавирусдан тузалганларнинг сони 294 минг нафарга яқинлашгани ҳақида маълум қилди.
Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг наттоғи Симо Содот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 501 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 173 нафари касалхонада ётқизилганини маълум қилди.
Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда ҳозиргача 338 минг 825 нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди.
Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 169 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 19 минг 331 кишига етганини қўшимча қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозирги кунга қадар 293 минг 811 нафар беморлар соғайган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 21 миллион нафарга етган, улардан 757 минг нафари вафот этган. Шунингдек 13 миллион 944 минг нафардан ортиқ инсонлар соғайган.