Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 297 минг нафрадан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2133 киши мубтало бӯлгани билан мамлакатда мубталолар сонини 343 минг 203 нафарга етгани ҳамда коронавирусдан тузалганларнинг сони 297 минг нафарга яқинлашгани ҳақида маълум қилди.
Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг наттоғи Симо Содот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 133 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 19 нафари касалхонада ётқизилганини маълум қилди.
Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда ҳозиргача 343 минг 203 нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди.
Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 147 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 19 минг 639 кишига етганини қўшимча қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозирги кунга қадар 297 минг 486 нафар беморлар соғайган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 21 миллион 635 минг нафарга етган, улардан 770 минг нафари вафот этган. Шунингдек 14 миллион 345 минг нафардан ортиқ инсонлар соғайган.