Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 302 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2444 киши мубтало бӯлгани билан мамлакатда мубталолар сонини 350 минг 279 нафарга етгани ҳамда коронавирусдан тузалганларнинг сони 302 минг 528 нафарга яқинлашгани ҳақида маълум қилди.
Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг наттоғи Симо Содот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 444 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 132 нафари касалхонада ётқизилганини маълум қилди.
Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда ҳозиргача 350 минг 279 нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди.
Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 153 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 20 минг 125 кишига етганини қўшимча қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозирги кунга қадар 302 минг 528 нафар беморлар соғайган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 22 миллион 325 минг нафарга етган, улардан 784 минг нафари вафот этган. Шунингдек 15 миллион нафар инсонлар соғайган.