Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 304 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2279 киши мубтало бӯлгани билан мамлакатда мубталолар сонини 352 минг 558 нафарга етгани ҳамда коронавирусдан тузалганларнинг сони 304 минг 238 нафарга яқинлашгани ҳақида маълум қилди.
Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг наттоғи Симо Содот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 279 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 38 нафари касалхонада ётқизилганини маълум қилди.
Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда коронавирус 352 минг 558 нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди.
Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 139 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 20 минг 264 кишига етганини қўшимча қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозирги кунга қадар 304 минг 236 нафар беморлар соғайган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 22 миллион 605 минг нафарга етган, улардан 790 минг нафари вафот этган. Шунингдек 15 миллион 320 минг нафар инсонлар соғайган.