Эрон дунёда учувчисиз учоқлар ишлаб чиқаришда 5 чи ўринни эгаллайди
(last modified Sun, 23 Aug 2020 05:50:48 GMT )
август 23, 2020 10:50 Asia/Tashkent
  • Эрон дунёда учувчисиз учоқлар ишлаб чиқаришда  5 чи ўринни эгаллайди

Эрон Мудофаа ва қуролли кучлари вазирлигининг авиация саноати ташкилоти директори Эронни дунёда дронлар ишлаб чиқаришда 5 чи ўринни эгаллашиши эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича Эрон Мудофаа ва қуролли кучлари вазирлигининг авиасаноат ташкилоти директори генерал Афшин Хожафард Эрон мамлакатининг дронлар ва ёки учувчисиз учоқлар ишлаб чиқариш соҳасида талаб даражасидаги вазиятда эканлигига тўхталиб, мамлакатнинг ҳаво ҳужумига қарши курашиш қобилиятини баҳолаган, Халқаро ташкилотлар Эронни бошқа давлатлар орасида дронлар ва ёки учувчисиз учоқлар ишлаб чиқаришда 5 чи ўринда эканлигини эълон қилган деб изоҳлади.

Генерал Хожафард ўз сўзларида Эрон дунёнинг қудратли ҳарбий давлатлари  орасида 14 -чи ўринда бўлганига тўхталиб, ушбу позиция Эроннинг ҳарбий қудратининг нишонасидир дея таъкидлади.

Эрон мудофаа визирлиги аиация саноати ташкилоти директори  мамлакатнинг мудофаа қобилиятини кучайтириш учун Ислом респубилкаси қуроли кучлари санкцияларни олиб ташланиши ва ёки бекор қилинишини кутилмайдиганини баён этар экан, мамлакатнинг превентив қудратини ошириш учун зарур бўлган барча нарсалар албатта мамлакат ичкарисида ишлаб чиқарилади -таёрланади деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ