август 23, 2020 16:24 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: муқовимат иқтисодиётини жорий этиш Эрон ҳукуматининг устувор вазифасидир

Эрон президенти, иқтисодиётнинг барқарорлигини ошириш ва муқовимат сиёсатини амлага ошириш, Ислом республикаси ҳукуматининг барча фаолияти ва ҳаракатларининг асосий йўналиши ҳисобланади деб изоҳлади.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  Исломий Иниқлоб муаззам раҳбари иштирокидаги видеоконференция шаклидагидавлат делегацияси йиғилишида 2014 йилда нефт нархини пасайиши ва 2018 йилда иқтисодий санкцияларни қўллланилиши, сўнгги 6 ой ичида коронавирсни тарқалиши  Эрон давлати муқовамат иқтисодиётига таяниб бошқара олган 3 та муҳим муаммолар эди деб  қўшимча қилди.

Эрон ислом жумҳурияти президенти  ўтган  7 йил мобайнида  нефтохимия ва пулат ишлаб чиқаришдаги мамлакат потенсиалини икки бараварга ошганига тўхталиб, мамлакатнинг нефто-химия маҳсулотларини экспорт қилишдан  даромади 11 миллиард долардан  25 миллиард долларга ошди бу эса келаси йилда нефт-кимиё саноатидаги уччинчи сакраш охирларида 37 миллиард долларга етади деган маънони англатади деб изоҳлади.

 

Ёрлиқ