Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 318 минг нафарга яқинлашди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i54310-Эронда_коронавирусдан_тузалганларнинг_сони_318_минг_нафарга_яқинлашди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби мамлакатда  коронавирусдан тузалганларнинг сони  318 минг нафарга яқинлашганини эълон қилди.
(last modified 2020-08-29T01:46:14+00:00 )
август 28, 2020 14:33 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 318 минг нафарга яқинлашди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби мамлакатда  коронавирусдан тузалганларнинг сони  318 минг нафарга яқинлашганини эълон қилди.

Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симо Содот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 115 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 941  нафари касалхонага ётқизилганини маълум қилди. 

Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда коронавирусга  369  минг 911 нафар  мубтало бўлганини эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 112 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 21 минг 249 кишига етганини қўшимча қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг  айтишича, ҳозирги кунга қадар 318 минг 270  нафар беморлар соғайган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 24  миллион 655 минг нафарга етган,  улардан 836  минг нафари вафот этган. Шунингдек  17 миллиондан ортиқ инсонлар  соғайган.