Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 320 минг нафарга яқинлашди
(last modified Sat, 29 Aug 2020 10:38:23 GMT )
август 29, 2020 15:38 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 320 минг нафарга яқинлашди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 320 минг нафарга яқинлашганини эълон қилди.

Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симо Содот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 1 минг 905 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 857   нафари касалхонага ётқизилганини маълум қилди. 

Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда коронавирусга  371  минг 816 нафар  мубтало бўлганини эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 110 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 21 минг 359 кишига етганини қўшимча қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг  айтишича, ҳозирги кунга қадар 319 минг 847  нафар беморлар соғайган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 25  миллионга минг нафарга етган,  улардан 842 минг нафари вафот этган. Шунингдек  17 миллиондан ортиқ инсонлар  соғайган.

 

Ёрлиқ