Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 323 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 323 минг нафарга яқинлашганини эълон қилди.
Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг наттоғи Симо Содот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 1 минг 642 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 573 нафари касалхонага ётқизилганини маълум қилди.
Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда коронавирусга 375 минг 212 нафар мубтало бўлганини эслатиб ўтди.
Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 109 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 21 минг 571 кишига етганини қўшимча қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозирги кунга қадар 323минг 233 нафар беморлар соғайган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 25 миллион нафардан ошган, улардан 850 минг нафари вафот этган. Шунингдек 18 миллион инсонлар соғайган.