Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 327 минг нафардан ошди
(last modified Wed, 02 Sep 2020 10:39:02 GMT )
сентябр 02, 2020 15:39 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 327 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 327 минг нафардан ошганини эълон қилди.

Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симо Содот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 1 минг 858 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 136   нафари касалхонага ётқизилганини маълум қилди. 

Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда коронавирусга 378  минг 752 нафар  мубтало бўлганини эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 125 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 21 минг 797  кишига етганини қўшимча қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг  айтишича, ҳозирги кунга қадар 326 минг 801 нафар беморлар соғайган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 26  миллион нафардан ошган,  улардан 861 минг нафари вафот этган. Шунингдек  18 миллион инсонлар  соғайган.

Ёрлиқ