Эронда коронавирусдан тузалганлар сони 328 минг нафардан ошди
(last modified Thu, 03 Sep 2020 10:57:03 GMT )
сентябр 03, 2020 15:57 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганлар сони 328 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганлар сонини 328 минг нафардан ошганини эълон қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий,  бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида,  сўнгги 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 1999 та янги касалланганлар аниқланди улардан 1063 нафари касалхонада ётқизилди ва қолган беморларга амбулатория хизматлар кўрсатилди дея изоҳлади.

Симо Содо Лорий Эронда коронавирус- Kovid-19  вируси билан касалланганларнинг умумий сонини 380 минг 746 кишига етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 129 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 21 минг 926 кишига етди деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 328 минг  595 киши шифо топиб шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирсни юқтирганлар сони 26 миллиондан ошди, шулардан 867 минг нафари вафот этган ва 18 миллиондан ортиғи соғайган.

 

 

Ёрлиқ