Эронда коронавирусдан тузалганлар сони 330 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганлар сонини 330 минг нафардан ошганини эълон қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, сўнгги 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 2 минг 26 та янги касалланганлар аниқланди улардан 1 минг 73 нафари касалхонада ётқизилди ва қолган беморларга амбулатория хизматлар кўрсатилди дея изоҳлади.
Симо Содо Лорий Эронда коронавирус - Kovid-19 вируси билан касалланганларнинг умумий сонини 382 минг 772 кишига етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 118 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 22 минг 44 кишига етди деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 330 минг 308 киши шифо топиб шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирсни юқтирганлар сони 27 миллионга яқинлашган, шулардан 873 минг нафари вафот этган ва 18 миллиондан ортиғи соғайган.