Эронда коронавирусдан тузалганлар сони 332 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганлар сонини 332 минг нафардан ошганини эълон қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, сўнгги 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 1 минг 894 та янги касалланганлар аниқланди улардан 976 нафари касалхонада ётқизилди ва қолган беморларга амбулатория хизматлар кўрсатилди дея изоҳлади.
Симо Содо Лорий Эронда коронавирус - Kovid-19 вируси билан касалланганларнинг умумий сонини 384 минг 666 кишига етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 110 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 22 минг 154 кишига етди деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 332 минг 131 киши шифо топиб шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирсни юқтирганлар сони 27 миллионга яқинлашган, шулардан 879 минг нафари вафот этган ва 19 миллиондан ортиғи соғайган.