сентябр 07, 2020 13:57 Asia/Tashkent
  • Эрон шимолидаги Гулистон вилояти яқинидаги зилзилада 22 киши жароҳат олди

Эрон шимолидаги Гулистон вилояти яқинидаги Ромён шаҳрида Рихтер шкаласи бўйича 5,1 бўлган зилзилада 22 киши жароҳатланди.

ИРНА тақтатган хабарга кўра,  Эроннинг Ромён тумани ҳокими Ҳамидризо Чўбдорий  бугунги 5,1 балли зилзила талофатлар ва зарарларига тўхталиб, зилзила оқибатида 22 киши жароҳат олди ва уларнинг аксарияти зилзила пайтида манзилидан чиқиши ва қўрқув натижасида жароҳатланган ва зарар кўрганлар деизоҳлади.

Чўбдорий шунингдек, зилзила оқибатида Қурчой, Виру, Алҳодий, Кашкак ва Поқалъа қишлоқларининг 40 та  уй манзилларига зарар етказилганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Гулистон вилояти Ромён шаҳрида сезилган зилзила маркази ернинг 9 километр чуқурлигида бўлган.

Ромён тумани Эрон шимолидаги Гулистон вилояти шарқида жойлашган.

 

 

Ёрлиқ