Эронда коронавирусдан тузалганлар сони 336 минг нафарга яқинлашди
(last modified Mon, 07 Sep 2020 10:37:51 GMT )
сентябр 07, 2020 15:37 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганлар сони 336 минг нафарга яқинлашди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганлар сонини 336 минг нафарга яиқнлашганини эълон қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий,  бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида,  сўнгги 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 2 минг 152 та янги касалланганлар аниқланди улардан 1 минг 116 нафари касалхонада ётқизилди ва қолган беморларга амбулатория хизматлар кўрсатилди дея изоҳлади.

Симо Содо Лорий Эронда коронавирус - Kovid-19  вируси билан касалланганларнинг умумий сонини 388 минг 810 кишига етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 117 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 22 минг 410 кишига етди деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 335 минг 572 киши шифо топиб шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирсни юқтирганлар сони 27 миллионга яқинлашган, шулардан 893  минг нафари вафот этган ва 20 миллиондан кўпроқ инсонлар соғайган.

Ёрлиқ