Эронда коронавирусдан тузалганлар сони 339 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганлар сонини 339 минг нафардан ошганини эълон қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, сўнгги 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 2 минг 313 та янги касалланганлар аниқланди улардан 1 минг 229 нафари касалхонада ётқизилди ва қолган беморларга амбулатория хизматлар кўрсатилди дея изоҳлади.
Симо Содо Лорий Эронда коронавирус - Kovid-19 вируси билан касалланганларнинг умумий сонини 393 минг 425 кишига етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 127 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 22 минг 669 кишига етди деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 339 минг 111 киши шифо топиб шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирсни юқтирганлар сони 27 миллион нафардан ошган, шулардан 902 минг нафари вафот этган ва 20 миллиондан кўпроқ инсонлар соғайган.