Эронда коронавирусдан тузалганлар сони 342 минг нафардан ошди
(last modified Fri, 11 Sep 2020 10:32:41 GMT )
сентябр 11, 2020 15:32 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганлар сони 342 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганлар сонини 342 минг нафардан ошганини эълон қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида,  сўнгги 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 2 минг 313 та янги касалланганлар аниқланди улардан 1 минг 253 нафари касалхонада ётқизилди ва қолган беморларга амбулатория хизматлар кўрсатилди дея изоҳлади.

Симо Содо Лорий Эронда коронавирус - Kovid-19  вируси билан касалланганларнинг умумий сонини 397 минг 801 кишига етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 115 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 22 минг 913 кишига етди деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 342 минг 539 киши шифо топиб шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирсни юқтирганлар сони 28 миллион нафардан ошган, шулардан 914 минг нафари вафот этган ва 20 миллиондан кўпроқ инсонлар соғайган.

Ёрлиқ