Эронда коронавирусдан тузалганлар сони 346 минг нафардан ошди
(last modified Sun, 13 Sep 2020 10:01:05 GMT )
сентябр 13, 2020 15:01 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганлар сони 346 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганлар сонини 346 минг нафардан ошганини эълон қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида,  сўнгги 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 2 минг 89 та янги касалланганлар аниқланди улардан 956 нафари касалхонада ётқизилди ва қолган беморларга амбулатория хизматлар кўрсатилди дея изоҳлади.

Симо Содо Лорий Эронда коронавирус - Kovid-19  вируси билан касалланганларнинг умумий сонини 402 минг 29  кишига етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 128 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 23 минг 157 кишига етди деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 346 минг 242 киши шифо топиб шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирсни юқтирганлар сони 29 миллион нафардан ошган, шулардан 924 минг нафари вафот этган ва 21 миллиондан кўпроқ инсонлар соғайган.

Ёрлиқ