Эронда коронавирус билан касалланган яна 3 мингдан ортиқ беморлар аниқланди /172 киши вафот этди/
Эрон ССВ натоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичда мамлакатда коронавирусга чалинган 3 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 172 киши қурбон бўлди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, сўнгги 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 3 минг 204 та янги касалланганлар аниқланди ва улардан 1 минг 274 нафари касалхоналарда ётқизилди, дея изоҳлади.
Симо Содо Лорий Эронда коронавирус - Kovid-19 вируси билан касалланганларнинг умумий сони 443 минг 86 кишига етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 172 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 25 минг 394 кишига етди деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 372 минг 51 киши шифо топиб шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 32 миллион нафардан ошган, шулардан 994 минг нафари вафот этган ва 24 миллиондан кўпроқ инсонлар соғайган.