Муҳаммад Жавод Зариф Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов билан учрашди
(last modified Thu, 14 Jul 2016 08:52:28 GMT )
июл 14, 2016 13:52 Asia/Tashkent
  • Муҳаммад Жавод Зариф Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов билан учрашди

Муҳаммад Жавод Зариф Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов билан учрашганида

Эрон ислом жумҳурияти ва Қозоғистон республикаси ташқи ишлар вазирлари икки томонлама алоқаларнинг ривожланишини таъкидлашди. Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов билан учрашганида икки томонлама ҳамкорликларни мустаҳкамлашни барча соҳада жумладан консуллик ҳамкорликларини кенгайтириш ва виза бериш тартибини енгиллаштиришни қайд этди. Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Каспий денгиз соҳилидаги давлатларнинг ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида иштирок этиш учун Қозоғистонга сафар қилган эди. Муҳаммад Жавод Зариф, Эрон расмийларининг Қозоғистон билан ҳамкорлик даражасини янада юқорига кўтариш учун тайёр эканликларини таъкидлаб, Каспий денгиз музокараларининг самарали бўлишига умидворлик билдирди ҳамда Қозоғистон республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан ва ушбу мамлакатнинг Бирлашган миллатлар ташкилоти хавфсизлик кенгашида аъзо этиб сайланганли учун табриклади.