Эрон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликлар кенгайиб бормоқда
(last modified Tue, 27 Sep 2016 14:15:57 GMT )
сентябр 27, 2016 19:15 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Қозоғистон
    Эрон ва Қозоғистон

Эрон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирлари муовинлари зўравонлик, террорчилик таҳдидлар ва экстремизга қарши минтақа мамлакатлари ҳамкорликлари кенгайтиришни таъкидладилар.

Кеча Эрон ташқи ишлар вазирининг Осиё, Океания ва МДҲ давлатлари ишларидаги муовини Иброҳим Раҳимпур ва Қозоғистон ташқи ишлар вазири муовини Оқилбек Камолиддинов  сиёсий, иқтисодий, тижорат, банк ҳамкрорликлари, транзит, денгиз ва темир йўл орқали юк ташиш, энергетика, қишлоқ хўжалиги, виза режимини енгиллаштириш тармоқларидаги иккитонмонлама ҳамкорликларини  чуқурлаштириш ва кенгайтириш масалаласини кўриб чиқиб, икки мамлакат ўртасида имзоланган келишувлар ва ҳамкорлик ҳужжатларни ижро этиш зарурлигига ишора қилишди.

Эрон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирлари муовинлари учрашувида шунингдек,  минтақадаги энг муҳим масалалар ва мавзулар, терроризм ва экстремизмнинг таҳдидлари масаласи  муҳокама этилди. Томнолар шунингдек  зўравонлик, экстремизм ва террорчилик таҳдидларга қарши кураш олиб бориш учун минтақа мамлакатларининг муштарак ҳамкорликлари лозимлигини таъкидладилар.