Эрон давлати Боку ва Ереванни огоҳлантирди: Эрон ҳудудларига ҳар қандай босқинчиликка сабр қила олмаймиз
(last modified Sat, 03 Oct 2020 11:26:55 GMT )
октябр 03, 2020 16:26 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати Боку ва Ереванни огоҳлантирди: Эрон ҳудудларига ҳар қандай босқинчиликка сабр қила олмаймиз

Эрон ТИВ наттоғи Қорабоғ минтақасида урушаётган томонларни огоҳлантирар экан, урушаётган томонларнинг Эрон ҳудудига ҳар қандай ҳужуми ва босқинига сабр қила олмаймиз деб таъкидлади.

Бугун Эрон ТИВ наттоғи Саъид Хатибзода   яқинда Арманистон ва Озарбойжон республиккаси ўртасидаги тўқнашувлар пайтида Эрон ҳудудига қилинган айрим ҳужумлар тўғрисидаги саволга жавобан, чегара ҳудудлардаги ҳаракатлар Эрон ислом республикаси томонидан жиддий ва сезгирлик билан кузатилмоқда деб изоҳлади.

Хатибзода бундан кейин минтақага алоқадор томонларнинг Эрон ҳудудига қилган ҳар қандай ҳужумларига тоқат қилиб бўлмаслигини айтиб,  барча томонларни бу борада зарурий эҳтиёткорлик билан ҳаракат қиишларини талаб қилди.

 Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби шунингдек Озарбойжон республикасининг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш зарурлигини, тинч аҳолига тажовуз қилмаслик принсипи, ҳарбий ҳаркталарнинг тўхтатиши ва жиддий музокараларни бошлаш лоизмлигини таъкидлаб, Теҳрон ушбу мақсадларига эришишларида ёрдам беришга тайёрлигини яна бор маълум этди.

Эслатиб ўтамиз сўнгги кунларда Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги тўқнашувлар натижасида зиддиятли томонларнинг айрим снарядлари  Эрон ҳудудларига  тушди ва унинг оқибатида  5 ёши эронлик болакай жароҳат олди.

 

Ёрлиқ