Эронда коронавирус билан касалланган яна 3 мингдан ортиқ беморлар аниқланди /179 киши вафот этди/
Эрон ССВ натоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичда мамлакатда коронавирусга чалинган 3 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 179 киши қурбон бўлди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, сўнгги 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 3 минг 523-та янги касалланганлар аниқланди ва улардан 1 минг 401 нафари касалхоналарда ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содо Лорий Эронда коронавирус - Kovid-19 вируси билан касалланганларнинг умумий сони 468 минг 119 кишига етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 179 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 26 минг 746 кишига етди деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 387 минг 675 киши шифо топиб шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 35 миллионга етган, шулардан 1 миллиондан ортиғи вафот этган ва 26 миллиондан кўпроқ инсонлар соғайган.
Америкада коронавирус билан зарарланганларнинг сони 7 миллион 500 минг нафардан ошган ва 214 мингга яқин одам ҳалок бўлган. Америка зарарланганлар ва вафотэтганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти.