Хатибзода: Эрон давлати Озарбойжон республикаси ва Арманистон ўртасидаги зиддиятга барҳам бериш режасини тайёрлади
(last modified Mon, 05 Oct 2020 09:51:02 GMT )
октябр 05, 2020 14:51 Asia/Tashkent
  • Хатибзода: Эрон давлати Озарбойжон республикаси ва Арманистон ўртасидаги зиддиятга барҳам бериш режасини тайёрлади

Эрон ташқи ишлар вазирлиги наттоғи Теҳроннинг Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал қилишга тайёрлигига ишора қилиб, Эрон давлати Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги урушни энг қисқа вақт ичида тугатиш режасини тайёрлигини эълон қилди.

Бугун Эрон ТИВ наттоғи Саъид Хатибзода матбуот конференция жараёнида, Арманистон ва Озарбойжон ўртасидаги уруш ва тўқнашувларга тўхталиб,  Эрон ушбу масалада урушаётган томонлар шунингдек минтақадаги бошқа томонлар билан яхши минтақавий муносабатга эга бўлган саноқли мамлакатлардандир дея изоҳлади.

Хатибзода ўз сўзларида,Тоғли Қорабоғ можаросини ҳарбий йўли билан  ҳал қилиш мумкин эмаслигини айтиб, Эроннинг Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал қилиш режаси Озарбойжон республикасининг ҳудудий яхлитлигини сақлаш, қўшинларни олиб чиқиб кетиш ва музокараларни бошлаш доирасида эканлигинги таъкидлади.

 Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи, можаро ва уруш  оловини учиришда ҳамма ёрдам бериши кераклигини баён этар экан, Эрон ўзининг шимоли-ғарбий чегараларидаги воқеаларни аниқлик ва сезгирлик билан ва барча томонлар билан яқин алоқада бўлган ҳолда кузатиб бормоқда деб қўшимча қилди.

Арманистон ва Озарбойжон республикаси Тоғли Қорабоғ минтақаси бўйича катта келишмовчиликка эгалар. Тоғли Қорабоғ минтақаси бўйича баҳслари эса 1988 йилда бошланди. Тўқнашувларнинг янги босқичи 27 сентябрда бошланди ва унда  ҳар икки томоннинг бир қатор кучлари ўлдирилган ва ё ки яраланган.

Ёрлиқ