Хатибзода: Америка яна бир бор мағлуб бӯлади
(last modified Fri, 09 Oct 2020 11:58:56 GMT )
октябр 09, 2020 16:58 Asia/Tashkent
  • Хатибзода: Америка яна бир бор мағлуб бӯлади

Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг вакили АҚШ молия вазирлигининг ташқи активларни назорат қилиш идораси томонидан 18 та Эрон банклари ва молия институтларига нисбатан жорий қилинган санкцияларга жавобан ўзининг твиттер саҳифасида "Америка яна бир бор муваффақиятсизликка учрайди", деб ёзди.

ИРНА хабарига кўра Саид Хатибзода ўз твиттерида пайшанба куни кечқурун қуйидагиларни қўшиб қўйди:  "максимал босим "нинг шармандали муваффақиятсизлигидан довдираб қолган Нетаняхунинг манфаатларини АҚШ манфаатларидан устун қўядиганлар Трампни Эроннинг оддий фуқароларига қарши ғайриинсоний сиёсатини кучайтиришга йӯналтиришмоқда.

"Худди шу гуруҳ сўнгги тўрт йил ичида АҚШ манфаатлари ва обру-эътиборини ҳисобга олмаган ҳолда қимор ўйнаб келди",-- дейди Хатибзода.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили: "Улар яна бир бор муваффақиятсизликка учрайди", дея таъкидлади.

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ҳам  ўзининг Twitter-даги саҳифасида  АҚШнинг Эрон банкларига қарши янги санкцияларини қоралади ва уларни коронавирус пандемияси авжида  озиқ-овқат ва дори-дармонлар ҳақини тўлашнинг қолган каналларини йўқ қилишга уриниш сифатида баҳолади.

АҚШ Молия вазирлиги пайшанба куни кечқурун (Теҳрон вақти билан) Эроннинг 18 банкига қарши санкциялар жорий қилди.

Ядровий келишувдан ноқонуний чиқиб кетганидан сўнг (2018 йил 8-май) Қўшма Штатлар Эронга босим ўтказиш учун кенг қамровли кампанияни бошлади.

Вашингтон Эронга қарши "максимал босим кампанияси" нинг мақсади Теҳрон билан АҚШнинг барча муаммоларини ҳал қиладиган янги келишувга эришиш эканлигини иддао қилади.

Президент Доналд Трамп маъмуриятининг бу ҳаракати ички ва халқаро миқёсда қораланишга сабаб бўлди.

Эрон Ислом Жумҳурияти муқовимат жабҳасининг  муҳим аъзоси сифатида АҚШ-сионистларнинг фитналари ва минтақадаги ҳаракатларига қарши курашда муҳим рол ўйнайди.

 

 

 

 

Ёрлиқ