Эрон ҳукумати коронавирусга қарши кураш учун чораларни кучайтирди
(last modified Sat, 10 Oct 2020 10:11:20 GMT )
октябр 10, 2020 15:11 Asia/Tashkent
  • Эрон ҳукумати коронавирусга қарши кураш учун  чораларни кучайтирди

Эроннинг коронавирусга қарши миллий штаби, Теҳронда соғлиқни сақлаш кўрсатмаларига риоя қилмайдиганларга жарима тўловларини белгилади.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  коронавирусга қарши кураш миллий штабида сўзлаган нутқида,  дунёда коронавируснинг янги тўлқинини тарқалаётганига тўхталиб,  соғлиқни сақлаш кўрсатмаларига жиддий риоя қилинмаганига  коронавируснинг янги тўлқини  тарқалмоқда дея изоҳлади.

Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида,  соғлиқни сақлаш кўрсатмаларига риоя қилиш зарурлигини таъкидлаб,  мажбурий карантинга риоя қилмаган, тиббий ниқоб тақишдан бош тортадиганлар ва  соғлиқни сақлаш бўйича кўрсаткичларига риоя қилишмайдиганлар жаримага тортилади деб қўшимча қилди.

Эрон президенти шунингдек  полиция, кўнгилли кучлар ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг назоратчилари ва инспекторларини  жамоат транспортларида соғлиқни сақлаш бўйча кўрсатмаларга риоя қилиш жараёнини назорат этишларга чақириб,  идораларда ҳам қўриқлаш ва назорат  гуруҳлари  ишчиларга ниқобсиз кириб келишига йўл қўймасликлари шарт, агар бу соҳада қонунбузарлик бўлса қўриқчилар ва тегишли бўлим бошлиқлари жаримага тортилади деб аниқлик киритди.

 

 

Ёрлиқ