Руҳоний: Эрон қурол-яроқ эмбаргосининг охири ақл ва мантиқ ҳақиқатларини зўравонлик устидан ғалабаси эди
(last modified 2020-10-21T09:41:50+00:00 )
октябр 21, 2020 14:41 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Эрон қурол-яроқ эмбаргосининг охири ақл ва мантиқ ҳақиқатларини зўравонлик устидан ғалабаси эди

Эрон президенти қурол эмбаргосининг тугатилишини ақл ва мантиқ ҳақиқатини безорилик устидан ғалабаси бўлди дея айтди.

Бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний  Эронга нисбатан қурол эмбаргосинини тугатилишига тўхталиб,  АҚШ режими бир неча йиллар давомида Эрон халқини ҳуқуқларидан маҳрум қилишга уринди, аммо мувафақиятсизликка учради ва мақсадига  ҳам эриша олмади деб таъкидлади.

Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида Эроннинг қанча қурол сотиб олиши ва ёки сотиши муҳим эмас, аммо Эрон ислом републикасини ўз ҳаққини олиши катта аҳамиятга эга деб изоҳлади.

Эрон президенти шунингдек АҚШ сионистик режим томонларини  Халқаро ядровий келишув томонларини бу келишувдан чиқишга мажбур қила олмаганини таъкидлаб, БМТ Хавфсизлик кенгаши АҚШ ва сионистик режимни бундай талабаларини инобатга олмаганлиги сабабли  Вашингтон режимини Эронга қарши қурол эмаргосини узайтириш масаласида ҳам яккаланиб қолди деб қўшимча қилди.

Эрон ислом жумҳурияти президенти Эрон давлатининг АҚШнинг  Халқаро ядровий келишувдан чиқиб кетиши қаршисидаги Эрон давлатининг чораларини  ҳамда босқичма-босқич ядровий келишув мажбуриятларини камайтиришини мураккаб бир режаси бўлганига тўхталиб, Эроннинг бу ҳаракатларининг натижалари шу қадар ёрқин ва маълум эдики, дўст ва  душман Теҳроннинг ҳаракаталаридан камчилик топа олмади деб аниқлик киритди.

Эрон перзиденти Ҳасан Руҳоний  АҚШ давлатининг Эронга қарши сиёсатини катта бир хатолик эканлигини баён этар экан,  Эрон учун АҚШ сайловларида ким ва ёки қайси партия ғалаба қозониши муҳим эмас, чунки ким ҳокимиятга келса,  Эрон халқи ҳуқуқини тан олиши керак ва бундан бошқа иложи ҳам йўқ деб эълон этди.

 

Ёрлиқ