АҚШлик иқтисодчи: доллар айирбошлаш валютаси эмас, балки тажовузкор қуродир
(last modified Sat, 12 Oct 2024 12:03:35 GMT )
октябр 12, 2024 17:03 Asia/Tashkent
  • АҚШлик иқтисодчи: доллар айирбошлаш валютаси эмас, балки тажовузкор қуродир
    АҚШлик иқтисодчи: доллар айирбошлаш валютаси эмас, балки тажовузкор қуродир

АҚШлик иқтисодчи ва давлат сиёсати таҳлилчиси ўз сўзларида нима учун доллар тўлов механизми сифатида фойдаланилмаётганини тушунтириб берди.

АҚШлик иқтисодчи Жеффри Сакс "БРИКС" молия вазирлари ва Марказий банки етакчиларининг видеоконференция орқали ўтказилган йиғилишида, Вашингтон ҳукумати долларни айирбошлаш воситаси ёки захира валюта сифатида ишлатиш ўрнига уни қуролга айлантирди деб айтди.  Порчс тудей сайтининг хабар қилишича,  АҚШ ҳукумати томонидан Эрон, Россия, Венесуэлла, Афғонистон ва бошқа давлатларнинг активлари блоклаганига тўхталиб ўтган бу иқтисодчи деди: долларни қуролга айлантириши бу ҳаракатлар орқали амалга оширилгани аниқ.

Сакс шунингдек қачон битта президент фармойишлар имзолаб, турли макмлакатлар жумладан Россиянинг миллиардлаб доллар активларини мусодара қилса. сиз тўлов механизми сифатида доллардан фойдалана олмайсиз. натижада АҚШ пуллари сиёсий тажовуз кўринишдаги воситага айланади деб қўшимча қилди.

У сўзларининг бошқа қисмида, мамлакатлар доллардан ташқари тўлов механизмларига муҳтож, бизга доллар иштирок этмайдиган тезкор ва махсус муассасалар, бевосита санкция қилинмаган муассасалар керак деб маълу миқлди.

Айни патйда БМТнинг Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи раиси бўлган Сакс АҚШнинг ҳатти-ҳаракатлари халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва БМТ Низомига асосланган ҳолда мутлақо нотўғри ва ноқонунийдир деб аниқлик киритди.