Глобал эркинлик жаҳон иқтисодиётидан долларни олиб ташлашга боғлиқ
Эрон ТИВ раҳбари АҚШ турли мамлакатларнинг долларга қарамлигидан қурол сифатида фойдаланаётганига тўхталиб, долларсизлантириш ва ё ўзи де-долларизация дунёнинг деярли барча эркинликсевар давлатлар ва халқларнинг орзусидир деб таъкидлади.
Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ирооқчи яқинда Нью-йоркда бўлиб ўтган БРИКС йиғилишида афсуски, жаҳон иқтисодиётининг ҳозирги инфратузилмаси даҳшатли даражада жаҳон иқтисодиёти тузилмаларининг рақобатчиларига қарши қуролга айлантирган кучлар қўлидадир деб айтди.
Порс тудекй сайтиинг хабар қилишича, учрашувда Эрон ТИВ раҳбари АҚШ банк чекловлари билан бирга мамлакатларнинг долларга қарамлигини, хақларо молия институтларида қарор қабул қилишга тенгсизлик, консенсиусга риоя қилмаслик ва ҳоказолардан қурол сифатида фойдаланмоқда деб қўшимча қилди. У сўзларининг бошқа қисмида долларсизлантириш дунёнинг барча эркинсевар давлатлар ва халқларнинг орзусидир деб изоҳлади.
Бундан олдин Бразилиянинг Халқаро валюта жамғармасидаги (XVJ) собиқ вакили Жуниор Пауло Гогуиера Батиста ҳам RT телеканали билан суҳбатда АҚШ доллари хавфли валютага айланган деб қайд этди.
Жуниор Батиста шунингдек ушбу интервьюсида дунёнинг захира валютаси сифатида долларга бўлган ишонч аста-секин йўқолиб борди, чунки ҳар куни кўпроқ мамлакатлар муқобил вариантларни қидирмоқда бу эса долларсизланиш бўйича катта ҳаракатга олиб кледи деган масала деб маълум қилди.
Бошқа томондан Ғарб ОАВлари ҳам жаҳон иқтисодиёти ва мамлакат алмашинувининг де-долларизацияси ҳайраларанли тезликда кечаётганини бир неча бор тан олди.
CNBC сайти ҳам бу ҳақда қуйидагича хабар берган: АҚШ долларини савдодан олиб ташлаш талаблари кучайиб бормоқда. Бразилиядан Жанубий-Шарқ Осиёгача бўлган кўпроқ мамлакатлар АҚШ долларидан бошқа валюталада савдо қилишни талаб қилмоқда.